• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги муаммолар ечимига комплекс ёндашмаётган вазирлик ва идораларни санаб ўтди

    Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисининг иккинчи иш кунида сенаторлар Фарғона вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини тинглади, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Ҳоким ўз нутқида Фарғона вилоятида ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти самарадорлигини оширишга салбий таъсир кўрсатаётган кўплаб муаммо ва камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

    «Айрим вазирлик ва марказий идораларнинг вилоятдаги мавжуд муаммолар ечимига комплекс ёндашмаётгани, уларни ҳал этиш бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг ташаббуслари, таклифлари, аҳолининг хоҳиш-истаклари етарли даражада инобатга олинмаётгани оқибатида қатор масалалар долзарблигича қолмоқда», — дейди Фарғона вилояти ҳокими.

    Фарғонада кўмир конларини излаб топиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича Ҳукумат даражасида белгиланган топшириқлар ижросига Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан эътибор берилмагани оқибатида мазкур вазифани рўёбга чиқаришда вилоят ташкилотлари жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросига ҳам айрим вазирлик ва идоралар томонидан жиддий эътибор қаратилмаган.

    Хусусан, жорий йил 12—13 июнь кунларидаги ташриф давомида Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси зиммасига Фарғона туманидаги Оқбилол массивидаги 3450 гектар экин ерларининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида қурилиши тугалланмай қолган «Файзобод-2» насос станцияси қурилишини якунлаш масаласини бир ой муддатда ўрганиб чиқиш, тегишли хулосаларни Вазирлар Маҳакамасига киритиш вазифаси белгиланган.

    Бироқ шу кунга қадар мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати қабул қилинмаган.

    «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти томонидан вилоят истеъмолчилари, хусусан, ижтимоий объектлар, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича самарали чоралар ўз вақтида етарли даражада кўрилмаган.

    Бевосита ўрганишлар шуни кўрсатдики, вилоят истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи электр тармоғининг 3,7 минг км қисми ёки 15 фоизи фойдаланиш учун қисман яроқсиз ҳолатга келган, 8,5 минг км дан ёки 35 фоиздан кўпроғи эскирган.

    Вилоятдаги электр энергияси узатишга мўлжалланган симёғочларнинг аксарияти, трансформатор пунктларининг 2980 таси ёки 36 фоизи яроқсиз ҳолга келиб қолган ёхуд эскирган.

    Оқибатда электр энергиясидаги мунтазам узилишлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Электр энергияси баъзи маҳаллаларга бир соат етказилса, икки соат тўхтатилмоқда.

    «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти томонидан зарур чоралар ўз вақтида кўрилмагани оқибатида вилоят аҳолисини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни газ билан таъминлаш борасидаги кўплаб муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.

    Вилоятдаги истеъмолчиларнинг 35 фоизи табиий газ билан таъминланмаган.

    Бундан ташқари, ҳар бир хонадонга ойига 20 кг ўрнига бор-йўғи 9,4 кг суюлтирилган газ ажратилмоқда.

    Вилоятга ажратилган суюлтирилган газни тўлиқ ташиб келиш учун қўшимча равишда 40 та вагон-цистернага эҳтиёж мавжуд.

    Вилоят аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги айрим муаммолар ҳам долзарблигича қолмоқда.

    Молия вазирлиги ҳамда бошқа масъул тузилмалар томонидан аҳоли ва ижтимоий муассасаларни ичимлик суви билан мавжуд эҳтиёжни инобатга олган ҳолда зарур ҳажмда таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар етарли эмас.

    Бугунги кунда вилоятда мавжуд бўлган 6216 км ичимлик суви тармоқларидан 2732 км қисми ёки 43 фоизи таъмирталаб ҳолатга тушиб қолган.

    Вилоятдаги 2604 дона сув иншоотларидан 548 таси ёки 21 фоизи уларга белгиланган муддатларда техник хизмат кўрсатилмаганлиги ва бошқа сабабларга кўра фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келган.

    Бунинг оқибатида минглаб аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланмасдан қолмоқда.

    Вилоятда яшовчи 3 миллион 600 минг нафар аҳолининг 756 минг нафари ёки 21 фоизи ичимлик сувини ташиб келиб ичишга мажбур бўлмоқда.

    Вилоятда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш ҳолати қониқарли эмас.

    Вилоят ҳудудидаги 3-7 ёшдаги 270,0 мингга яқин боладан 116,0 мингга яқини ёки 43,0 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган. 775 та давлат мактабгача таълим муассасасининг 167 таси ёки 22 фоизи марказлашган ичимлик суви тизимига уланмаган.

    Бугунги кунда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 120 таси ёки 23 фоизи реконструкция ва капитал таъмирга муҳтож. Мазкур муассасаларнинг 323 таси ёки 61,2 фоизи марказлашган ичимлик суви билан, 497 таси ёки 94 фоизи марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминланмаган.

    Халқ таълими вазирлиги томонидан етарли эътибор ва ташаббус кўрсатилмаётгани оқибатида умумтаълим мактабларининг моддий-техник базаси билан боғлиқ камчиликлар узоқ йиллардан буён сақланиб қолмоқда.

    Хусусан, мактабларда 1144 та парта етишмайди, 96 та физика, 146 та кимё, 146 та биология ўқув-лаборатория хоналари умуман жиҳозланмаган, ўқувчилар билимини баҳолаш натижалари қайд этиладиган синф журналлари шу кунга қадар таълим муассасаларига етказиб берилмаган.

    Вилоятдаги умумтаълим мактабларида 46 нафар ўқитувчи етишмайди,2368 дан зиёд педагог эса ўрта-махсус маълумотга эга, холос.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларининг самарали фаолият олиб бориши учун, хусусан, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар етарли даражада кўрилмаган.

    Вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги 315 та муассасанинг 212 таси мукаммал таъмирга муҳтож.

    Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи бўлимларининг аксарияти мослаштирилган биноларда жойлашган.

    Тиббиёт муассасаларининг 164 таси ёки 69 фоизи ичимлик суви ва газ билан узлуксиз таъминланмаган.

    Вилоятдаги тиббиёт муассасаларида эса 243 нафар шифокор ва бошқа мутахассислар етишмайди.

    Тизимдаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳаёт учун энг муҳим ва керакли бўлган 23 турдаги 97 дона 912,5 миллиард сўмлик тиббий асбоб-ускуналарга эҳтиёж мавжуд.

    Вилоят ҳокимлиги ва маҳаллий тадбиркорларнинг саъй-ҳаракати билан хусусий тиббий хизмат ривожлантирилмоқда. Бироқ,Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаси асосида давлат тиббиёт муассасаларидаги ўринлар («койкалар») сони асоссиз равишда қисқартирилмоқда.

    14.12.2018, 11:52   Изоҳ (0)   50600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда яна кучли гумбурлаш овози эшитилди

    14.12.2018, 11:45

    Олий Мажлис Сенатининг ХVII ялпи мажлисининг иккинчи кунида 10 та масала кўриб чиқилади

    14.12.2018, 11:29

    Хотин-қизлар қўмитаси ёрдамида 18 минг оила сақлаб қолинди

    14.12.2018, 10:57

    Навоий кон-металлургия комбинатининг собиқ бош директори Николай Кучерский вафот этди

    14.12.2018, 10:16

    Чимёнда ҳарбий хизматчилар экстремал шароитларда яшовчанлик машғулотларини ўтказмоқда (фото)

    14.12.2018, 09:54

    Навоийда «Қизилқумцемент»нинг 116 нафар ходими овқатдан заҳарланиш бўйича назоратга олинди

    14.12.2018, 09:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Netflix: севимли сериалларингиз рўйхатидан жой оладиган минисериаллар (трейлер)

    Кино | 20 май, 09:57

    Ўзбекистонга мигрантлар жўнатган пуллар миқдори уч ойда 800 млн долларга ошди

    Иқтисодиёт | 20 май, 09:55

    Ламин Ямал “Барселона”да янги рақам остида ўйнайди

    Спорт | 20 май, 09:42

    Тошкентда уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги тушди

    Ўзбекистон | 20 май, 09:16

    РПЛ. “ЦСКА” Москва дербисида дуранг ўйнади. Файзуллаев захирадан майдонга тушди (видео)

    Спорт | 20 май, 09:09

    Учта давлат Исроилга санкция қўллаш билан таҳдид қилди 

    Дунё | 20 май, 08:57

    Томошабинлар фикрига кўра турк сериалларидаги энг омадсиз жуфтликлар (фото)

    Лайфстайл | 20 май, 08:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.