Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бошчилигидаги 70 нафар маданият ва санъат вакилларидан иборат делегация Қозоғистонга 11 декабрь куни «Ўзбекистон йили»нинг ёпилиш маросимини ўтказиш учун ташриф буюрди. Бу ҳақда Маъданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистонда «Ўзбекистон йили»нинг ёпилиш маросими 12 декабрь куни «Қозоғистон» марказий концерт залида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ҳамда Қозоғистон Маданият вазири Аристаннбек Муҳамедиули амалга оширилган маданий ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар, уларнинг натижаси ва келгусида ҳамкорликлар ҳақида сўз юритди.
Концерт дастурида «Ўзбегим» карнай-сурнай гуруҳи, «Тумор» ва «Навбаҳор», Зулайҳо Бойхонова, «Мақом» ансамбли, Улуғбек Раҳматуллаев, Maxсет Ўтемуротов, Фурқат Ашуралиев, Элмурод Аҳмедов, К. Алимахсумов, Омар Ясмина, Ширин Маматова ва қатор хонандалар иштирок этди.
Изоҳ (0)