2019 йилнинг 15 апрелида 55 ёшни қарши олувчи эстрада хонандаси Азиза юбилейини Тошкентда нишонлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
«Тошкентга баҳорда туғилган кунимда бораман. Келаси йили юбилейим, 55 ёшимни нишонлайман», — дейди хонанда.
Ўзининг юбилейи нишонланадиган йилда хонанда ижодий йўли бошланган МДҲнинг йирик шаҳарларида концерт беришни режа қилган.
«Мен Тошкентда куз ойларида ‘Ҳаммаси ёки ҳеч нарса’ деб номланган юбилей концертимни тақдим этмоқчиман», — дейди хонанда.
Таниқли хонанда Азиза Тошкентда туғилиб ўсган, у ўз карьерасини «Садо» ансамблида бошлаган.
Изоҳ (0)