Жиззах вилоятида эр-хотин ва уларнинг чақалоғи ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу йилнинг 12 декабрига ўтар кечаси Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи И.У. ва унинг турмуш ўртоғи уй бекаси М.У. (исмли аёл) ҳамда гўдак фарзанди, уйида иситиш печидаги табиий газнинг чала ёниши оқибатида заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай М.У. шу ерда вафот этган.
Изоҳ (0)