Олий Мажлис Сенатида маъқулланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 221-моддаси энергетик ичимликлар рекламаси билан тўлдирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унга кўра,
- соат 7:00 дан 22:00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
- реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;
- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан, сотиш тақиқланади.
Изоҳ (0)