Тропик чумоли Mystrium camillae сониясига 90 метр тезликда жағларини очиб-ёпа олади. Бу унинг ҳаракатини дунёдаги энг тезкорига айлантиради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Mystrium camillae чумолиси Жануби-Шарқий Осиёда ва Австралияда яшайди. Улар ер остида ёки дарахтлар танасида яшайди. Бу чумолилар ҳимоя ва ҳужум учун ноодатий характерни ишлаб чиққан.