Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, Қуёш 4,5 миллиард йилдан кейин сўнади. Шундан кейин у қизил гигантга айланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Қизил гигантга айлангач, у Венера орбитасигача кенгаяди ва бир қатор сайёраларни, шу жумладан, Ерни ҳам ютиб юборади.
Кейинроқ осмон жисми совий бошлайди ва радиуси тахминан 10 километр бўлган ўлик оқ осмон жисмига айланади.
Оқ осмон жисмининг зичлиги шунчалик юқорики, уни металл билан таққослаб бўлмайди. Унинг атрофида Марс, Юпитер ва Сатурннинг қолдиқлари айланади.
Изоҳ (0)