Instagram барча фойдаланувчилар учун Direct бўлимида овозли хабар алмашиш функциясини йўлга қўйди. Бу ҳақда «Afisha Daily» хабар берди.
Овозли хабарнинг максимал узунлиги бир дақиқани ташкил қилади, улар ёзишмалар архивида сақланиб қолади. Хабар ёзиб қолдириш учун матн ойнаси олдидаги микрофон белгисини босиб туриш кифоя.Instagram энди Viber, Zello, Telegram, Facebook ва WhatsApp мессенжерлари билан рақобатлашмоқчи.Аввалроқ Instagram аудиториясини ошириш мақсадида ёлғон лайк, шарҳ ва обуна бўлган ёлғон аккаунтларни ўчириб ташлаш кампаниясини жорий қилмоқчи эканлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)