«Яндекс.Новости» сервиси Ўзбекистонга кириб келмоқда ва тез орада UZ доменида ишга туширилади, дея хабар бермоқда Spot компанияга таяниб.
«Мамлакат аҳолиси yandex.uz бош саҳифасида ўзбек матбуотидаги долзарб янгиликларни ўқиши мумкин бўлади», — дейилади хабарда.
Компаниядагилар маълум қилишича, уларни сервисни маҳаллийлаштириб, янги шерикларни жалб қилмоқчи. Бундай қадамлардан бири компания Тошкентда 15 август куни ОАВлар учун ташкиллаштирадиган семинар бўлади.
Айни пайтда news.yandex.uz сайти автоматик тарзда news.yandex.ru’га йўналтирмоқда, Ўзбекистон ҳақидаги янгиликлар бўлимида эса фақат чет эл ОАВларининг мақолаларини кўриш мумкин.
Бунинг сабаби шундаки, нашр ушбу янгиликлар тасмасига тушиши учун «Роскомнадзор» (Россия регулятори) томонидан берилган, ОАВ сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиши керак.
Ўзбекистон ОАВларида эса бундай ҳужжат йўқ, аммо news.yandex.uz тўлиқ ишга тушса, у талаб қилинмайди.