Савр юлдузлар туркумига кирувчи само кенглигида кутилганиданда кўпроқ сайёралар пайдо бўлди. Бу ҳақда «Хайтек» хабар берди.
Astrophysical Journal нашрининг ёзишича, ҳажми Нептун сайёрасидай бўлган сайёралар аввалгидан кўпроқ ёш юлдузлар атрофида пайдо бўлиши мумкин. Ушбу маълумотлар олимларга Қуёш тизими қандай тузилганини яхшироқ англаб етишга ёрдам беради.Янги сайёраларни овлар экан тадқиқотчилар газ ва чанг ҳалқали юлдузларни излайди. Астрономлар ушбу ҳалқали тирқишларни сайёралар шаклланишида индикатор сифатида кўриб чиқади, сабаби шундай ҳолатда уларни кузатиш осон кечади.Чилининг Атакама чўлидаги миллиметрли катта матрица ёрдамида халқаро тадқиқотчилар гуруҳи ўз эътиборини нафақат ҳалқали тирқиш, балки хира бўлган объектларга қаратди.
Тадқиқотчилар 32 та юлдузни кўздан кечирганда уларнинг 40 фоизи ҳалқа ва узилишларга эгалигини аниқлади.Ҳалқа тирқишли протосайёрали дисклар аввал экзосайёралар тадқиқотларида кузатилмаган бўлса-да, улар қанчалик кенг тарқалган бўлиши номаълум.
Изоҳ (0)