Британия мода кенгаши The British Fashion Council «Йил модели» унвонини америкалик модель Кайя Герберга топширди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
British Fashion Awards 2018 тақдирлаш маросими 10 декабрь куни Лондонда бўлиб ўтган. Афсонавий супермодель — Синди Кроуфорднинг 17 ёшли қизи Кайя Гербердан ташқари, унвоннинг 2017 йилдаги соҳиби британиялик Адвоа Абоах, судан-австралиялик модель Адут Акеч, америкалик Белла Хадид ва канадалик фотомодель Винни Харлоу ғолиблик учун курашган.
Мукофотни Герберга британиялик қўшиқчи Рита Ора топширган.
Изоҳ (0)