Туркия президенти маъмуриятининг матбуот котиби Фахриддин Алтун Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консули журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор эканлигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
Анқара, шунингдек, Саудия Арабистони Қошиқчининг қотилларини тутиб беришдан бош тортгани юзасидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.
Туркия томони фикрича, бу қиролликнинг шафқатсиз жиноят тафсилотларини фош қилишга тайёрлигини бутун дунёга кўрсатган бўлар эди.
Изоҳ (0)