Норвегия пойтахтида тинчлик бўйича Нобель мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади «Вести».
Жорий йилда конголик гинеколог шифокор Денис Муквеге ва ҳуқуқ ҳимоячиси Надя Мурад ушбу мукофотга лойиқ деб топилди. Нобель қўмитаси қарорида улар ҳарбий можаролар вақтида жинсий жиноятларга эътибор қаратишда ҳал қилувчи ҳисса қўшганлиги таъкидланди.
Лауреатларни Норвегия нобел қўмитасининг раҳбари Берит Реисс-Андерсен таништирди. Шундан сўнг концерт ва лауреатларга диплом ва медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Нобель мукофотининг миқдори 2018 йилда 9 миллион Швеция кронини (бир миллион АҚШ доллари) ташкил этди.
Маросим якунида лауреатлар ўз маърузаларини ўқиб эшиттирди.
Изоҳ (0)