Қозоғистоннинг Семей шаҳрида яшовчи Лейла Кулжанова Москвада бўлиб ўтган World Beauty 2018 халқаро гўзаллик танловининг Gold (36—40 ёш) тоифасида Grand-Prix-Mrs мақомини қўлга киритди, деб ёзади «Nur.kz».
Тадбир ташкилотчиларидан бири Вячеслав Зайцевнинг Модалар уйи бўлди. Лойиҳада дунёнинг 20 дан ортиқ нуқтасидан келган турли ёшдаги даъвогарлар қатнашди.
Финалда минглаб иштирокчилардан энг яхшилари танлаб олинди.
Семейлик Лейла Кулжанова — муваффақиятли тадбиркор, банкда раҳбар лавозимда ишлайди ва Қозоғистон ишбилармон аёллари уюшмаси аъзоси.
Изоҳ (0)