Американинг Vogue журнали машҳурлар туфайли 2018 йилда трендда бўлган соч турмаклари рўйхатини маълум қилди.
Аёлларда олд кокил ва платинали безакли соч турмаги энг кўп оммалашган. Тадбиркор Кайли Женнер бир неча марта ана шундай турмакда суратларда намоён бўлган.
Сочнинг тўқ ранглари ҳам анчагина оммалашган. Жорий йилда актриса Блейк Лайвли ва қўшиқчи Беёнсе тўқ жигарранг сочларда намоён бўлган.
Эркаклар орасида энг эсда қоларли соч поп қўшиқчи Жастин Биберники бўлган.
Изоҳ (0)