Ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда ёш йигит Нукус шаҳрининг марказий майдонларидан бирида жойлашган «I love Nukus» («Мен Нукусни севаман») ёзувидаги «юрак»ни тепиб синдираётгани акс этган сурат тарқалди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Ушбу сурат ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари эътиборини тортди, улар бир кеча-кундуздаёқ безорининг шахсини аниқлаб, уни қўлга олди.
Нукус шаҳар ИИБ хабарига кўра, йигит қилмишидан пушаймон бўлган, «юрак»ни тепиб синдиришдан мақсади эса қизиқарли сурат олиб, ижтимоий тармоқларда «лайк» тўплашдан иборат бўлганини айтган.
Безорининг иши судга оширилган.
Изоҳ (0)