• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШ делегацияси Шавкат Мирзиёевга Дональд Трампнинг саломини етказди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ва АҚШ Президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Лиза Кёртисни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Давлат раҳбари АҚШ делегациясини самимий қутлар экан, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланаётгани ва изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Жорий йил май ойида АҚШга олий даражадаги ташриф якунида эришилган келишувлар стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаб бергани таъкидланди.

    Турли даражадаги алоқалар фаоллашди, самарали сиёсий мулоқот ва парламентлараро ҳамкорлик йўлга қўйилди, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алмашувлар жадаллашмоқда.

    Учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга доир, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Давлат раҳбари Ўзбекистон Афғонистон билан анъанавий яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга муҳим аҳамият қаратаётгани, ушбу мамлакатда тез фурсатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши, изчил тараққиётни таъминлаш тарафдори эканини қайд этди.

    Ўзбекистон ташаббуси билан амалга оширилаётган инфратузилмага оид қатор аҳамиятли лойиҳалар бу жараёнга муҳим ҳисса бўлиб қўшилади.

    Мозори Шариф – Ҳирот темир йўли ва Сурхон – Пули Ҳумри электр узатиш линиясининг қурилиши шулар жумласидан.

    Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо ҳажми ва транзит юк оқимини оширишга хизмат қиладиган божхона терминалини ўз ичига олган «Термиз-Карго-марказ» халқаро логистика маркази ташкил этилди.

    Бундан ташқари, Термиз шаҳрида афғон ёшлари таълим олаётган ва касб-ҳунар эгаллаётган Таълим маркази муваффақиятли фаолият юритмоқда.

    Учрашувда Афғонистонда тинчлик музокаралари жараёнини бошлашда афғон халқининг бош ва ҳал қилувчи ролини назарда тутган бутун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини янада узвий мувофиқлаштириш, ушбу мамлакатга иқтисодий кўмак лойиҳаларини илгари суришда амалий ёрдам кўрсатиш зарурлиги қайд этилди.

    Залмай Халилзод ва Лиза Кёртис самимий қабул учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

    Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қўшни мамлакатлар, жумладан, Афғонистонга нисбатан ташқи сиёсатига юксак баҳо берилди.

    Жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция якунлари афғон масаласини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича кўп жиҳатдан халқаро чоралар йўналишларини белгилаб бергани ва бу борадаги қўшма ҳаракатлар учун асос бўлгани таъкидланди.

    Томонлар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш мақсадида Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш масалаларида ўзароҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини қайд этди.

    10.12.2018, 22:10   Изоҳ (0)   16149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ангренда 10 000 га яқин хонадонга замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилди

    10.12.2018, 22:04

    Ўзбекистонда «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди

    10.12.2018, 21:53

    Ўзбекистон мактабларида айрим фанларнинг дарс соатлари камайтирилади

    10.12.2018, 21:31

    Янги Chevrolet Tracker’нинг нархи, Жиззахда 7 ой ичида вафот этган уч ака-ука, Нукус «юраги»ни тепиб синдирган йигит ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    10.12.2018, 21:09

    Тошкентда Янги йилнинг асосий арчаси 35 метр узунликда қад ростламоқда (фото)

    10.12.2018, 20:36

    Ўзбекистонда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ташкил этилади

    10.12.2018, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.