Шу кунларда Ўзбекистоннинг барча жойларида Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Байрамнинг асосий арчаси бу йил Мустақиллик шоҳ кўчаси – Ёшлар ижод саройи ёнидаги очиқ майдонда ўрнатилмоқда. Арча 35 метр узунликда қад ростлайди. Майдонда 8 метрли 4 та арча ҳам ўрнатилади. Шунингдек, тантана ўтказиладиган ҳудудда 50 га яқин савдо шохобчаси, аркалар, ёритиш мосламалари, ранг-баранг чироқлар, турли аттракционлар жой эгаллаб, улар байрамнинг янада файзли, кўтаринки руҳда ўтишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)