Тошкентнинг Яшнобод туманидаги уйда бир вақтнинг ўзида учта хонадон ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Тошкентнинг Паҳлавон Маҳмуд 2-берк кўчасидаги 19-уйнинг умумий ҳовлисида жойлашган 5, 6, 8-хонадонлардаги ёнғин ҳақида «101»га 9 декабрь куни 12:56 да хабар келиб тушган.
Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 7 дақиқада етиб борган. 13:14 та ёнғиннинг тарқалиши чекланган, 13:31 да эса тўлиқ бартараф қилинган.
Ёнғин оқибатида ушбу уйларнинг томлари қисман зарар кўрган ҳамда 5-хонадон ички хоналарининг бир қисмига зарар етган, дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин айнан шу ерда бошланган.
Ҳодисага электр симидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)