Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида шу йил 7 декабрь куни номаълум шахс «Комилон» МФЙ Машъал кўчасида олдида фуқаро А.Э.га тегишли қаровсиз қолдирилган Matiz русумли автомашинани ҳайдаб қочган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида автомашина Отчопар маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилган.
Олиб борилган қидирув суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Қарши туманида яшовчи Ж.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)