Парижда ноябрдан бери давом этаётган оммавий норозилик намойишлари аввалига бензин нархи ошишига қарши қаратилган эди (ва намойишчилар бу масалада ўз мақсадига етди — нархлар ошмайдиган бўлди), бироқ кейинчалик бу Франция ҳукумати ва президенти Эмманюел Makroнга қарши ҳаракатга айланиб кетди.
8 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдаги акция ҳам полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган, 600 га яқин одамни қўлга олган. Қўлга олинган камида 34 кишининг ёнидан «ниқоблар, болғалар, рогаткалар ва тошлар» топилган.
Latest pictures of clashes between police and "yellow vest" anti-government protesters in Paris https://t.co/Jp72QEzTFo pic.twitter.com/hFnuvyKJ2k
— BBC News (World) (@BBCWorld) December 8, 2018
Париждаги намойишлар арафасида метро станциялари, дўконлар ва музейлар ёпилган эди. Шаҳар аҳолисига зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик тавсия қилинган.
Изоҳ (0)