Париждаги «сариқ нимчалар» акцияси муносабати билан Эйфел минораси вақтинча ёпиб қўйилади, деб хабар берди «Вести».
Оммавий намойишлар 8 декабрь, шанба куни ўтказилади. Шунингдек, шаҳар марказидаги музей ва дўконлар ҳам ёпилади.
Мамлакат бош вазири Эдуар Филиппнинг маълум қилишича, мамлакатда дам олиш кунлари тартибни сақлашга 89 минг нафар полициячи жалб этилади.
Парижнинг ўзида саккиз минг нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иш олиб боради.
Солиқлар ошишига қарши норозилик намойишлари Францияда уч ҳафтадан бери давом этмоқда.
Изоҳ (0)