Москванинг ЦСКА клубининг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Илзат Аҳметов Россияда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлди, деб ёзади «Sports.ru».
Аҳметов «Биринчи бешлик» совринига эга чиқди. 20 ёшли футболчи соврин учун курашда 202 балл йиғиб биринчи бўлди. У бу йўлда Иван Обляков (ЦСКА 177 балл), Дмитрий Скопинцев («Ростов» 111) ва Александр Максименко («Спартак» 104)ни ортда қолдирди.
Ўтган йили мазкур соврин ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чаловга, ундан олдин эса ҳозирда «Монако» футболчиси бўлган Александр Головинга насиб қилганди. Мазкур совринни турли йилларда Александр Кержаков, Игорь Акинфеев ҳамда Александр Кокоринлар ҳам қўлга киритган.
Изоҳ (0)