2018 йил ноябрь ойида Фарғона вилояти, Бувайда туманида яшовчи Ғ.З. Риштон туманида яшовчи 4 нафар фуқароларнинг номига трактор ва тиркамаларни расмийлаштириш учун қалбаки равишда тайёрланган техник паспортлар ва олди-сотди шартномаларни Инспекциянинг Фарғона вилояти, Риштон туман бўлимига тақдим этган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаро Ғ.З. ўз айбига иқрор бўлиб, ушбу қалбаки ҳужжатларни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи Г.Г. дан 200 минг сўмга сотиб олганлигини билдириб, бу ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
Фуқаро Ғ.З.ни аризасига асосан ўтказилган тадбирда, Андижон шаҳрида яшовчи Г.Г. таниши Ғ.З.га фуқаро Х.А. номига «Т-28х4м» русумли тракторга эгалик ҳуқуқини берувчи қалбаки техник паспорт ва олди-сотди шартномани 200 минг сўм эвазига сотаётган вақтда холисларнинг иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Г.Г. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)