4 декабрь куни Қорабудаҳкент туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда «Zamanа.info» нашри хабар берди.
«Доғистон республикаси бўйича тергов қўмитаси вакили Расул Темирбеков бўлиб ўтган воқеа хусусида батафсил сўзлаб берди,»— дейилади хабарда.
Соат 12:00 да Қорабудаҳкент қишлоғида 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси турмуш ўртоғининг ёмон муносабатда бўлганлиги сабабли, унинг кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берган. Аёл воқеа жойида, кесилган жароҳатлар оқибатида вафот этган.
Ҳолат юзасида РФ ЖКнинг 105-моддасига (қотиллик) асосан жиноий иш қўзғатилди.
Гумондор шахс қўлга олинди, тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)