Тошкент шаҳрида бувисининг уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган 5-синф ўқувчиси топилди, деб хабар беради ИИББ.
2018 йил 1 декабрь куни соат 22:00 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига 11 ёшли Саидмансур С. исмли бола йўқолганлиги ҳақида ариза келиб тушди.
Текширув давомида маълум бўлишича, 1 декабрь куни соат 9.00 да Саидмансур Олмазор туманида жойлашган уйидан чиқиб, номаълум йўналишда кетган. Соат 17.00 да онасига Юнусобод туманида яшовчи бувисининг уйидан қўнғироқ қилган. Шундан сўнг бувисининг уйидан чиқиб, бедарак йўқолган.
ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида, Саидмансур соат 00.10 да Яшнобод туманидаги автобус бекатида топилиб, ота-онасига топшириш учун Яшнобод тумани 3-сон ИИО ФМБга етказилди.
Изоҳ (0)