Куннинг асосий хабарлари — «Дарё» дайжестида.
Тошкентда MMA жангчиси Мурод Хонтўраевга ҳужум қилганлар шахсига аниқлик киритилди. Аммо таъкидланишича, Жиноят процессуал кодексига асосан тергов ҳаракатлари сири сабаб жиноят иши бўйича тафсилотлар ўтказилиши лозим бўлган тергов ҳаракатларидан сўнг маълум қилинади.
***
Тожикистоннинг Хатлон вилояти судида Жоме туманида яшовчи 58 ёшли Хожарой Ашурова иши кўриб чиқилмоқда. Аёл сентябрь ойида уч ёшли невараси Беҳрузжонни тириклайин кўмиб ташлаганликда айбланмоқда. Унинг нима сабабдан бу жиноятни содир этганлиги номаълум. Хожарой Ашурованинг ўзи бу ҳақда ҳеч нарса демаяпти.
***
Шу йил ёзда қайнонасини пичоқлаб ўлдирган 36 ёшли самарқандлик аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилиб, у 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Келиннинг қилмишлари фош бўлди, унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Икки фарзанднинг онаси, гулдай оиланинг бир бекаси мудҳиш жинояти учун ўн икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
***
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
***
Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбари Қудрат Йўлдошевга кўра, янги хорижга чиқиш паспорти — 48 варақдан иборат жигарранг ҳужжат бўлиб, Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари билан безатилган бўлади. Янги хориж паспортини олиш учун биометрик маълумот олиш учун 12 та янги станциялар ўрнатиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)