Сингапур ҳукумати газли ичимликлар савдосини чегаралаб қўймоқчи. Агар чекловлар татбиқ этилса, Сингапур газли ичимликлар савдоси чегараланган жаҳондаги ягона мамлакатга айланади. Бу ҳақда ТASS хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳукумат мамлакатда газли ичимликларнинг савдосини чеклаш йўли билан қандли диабетга қарши курамоқчи. Таклиф Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан илгари сурилган.
Чекловлар мазкур маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва унинг импортига қўйиладиган солиқни ошириш билан боғлиқ. Шунингдек, маҳсулот рекламаси, ёрлиқлардаги фойда ва зарар ҳақидаги маълумотлар ҳам тақиқланиши мумкин. Тақиқланган ичимликлар рўйхатига шунингдек сок, энергетик ичимликлар, ичиладиган ёгуртлар ҳамда «учтаси бирда» қуруқ кофе кукунлари ҳам жой олган.
Маълумот учун, Сингапур аҳолиси ривожланган мамлакатлар ичида қандли диабет билан ҳасталанганлиги бўйича биринчи ўринда. Аҳолининг 11% қандли диабет билан ҳасталанган. Тадқиқотларга кўра, 2050 йилга Сингапур аҳолисининг бир миллионга яқини қандли диабет билан ҳасталигидан азият чекади.
Мутахассислар маълумотида ҳар бир сингапурлик кунига 12 чой қошиқ (60 гр.) шакар истеъмол қилиши айтилмоқда. Истеъмол қилинган шакарнинг ярми эса, ичимликларга тўғри келмоқда.
Straits Times нашри ўтказган сўров натижалари аҳоли ҳукумат қарорини қўллаб қуваттлашини кўрсатмоқда. Бироқ, сингапурликлар «катострафик эффект»дан ҳам ҳавотирда. Сўров иштирокчилари нарх-навонинг ошиб боришига қарамасдан, аҳоли ичимликларни сотиб олишда давом этиши мумкинлигини айтишган.
Изоҳ (0)