5 декабрь кун Тинч океанидаги Янги Каледония ҳудудида магнитудаси 7,6 бўлган зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ТASС хабар берди.
Табиий офат эпимаркази 7,5 минг аҳоли яшайдиган Тадине қишлоғидан 153 км жануби-шарқда жойлашган. Ўчоғи 10 км чуқурликда.
Цунамини олдини олиш бўйича Тинч океани маркази цунами тўлқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ҳозирда жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)