Европа Иттифоқи дипломатлари Керч бўғозида бўлиб ўтган ҳодисалар сабабли Россияга қарши қўшимча санкциялар киритишни муҳокама қилади. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Янги чеклов чоралари 10 декабрь ЕИ Кенгашидан сўнг амалга киритилади.
Хусусан, дипломатлар Украина ҳудудининг дахлсизлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказадиган ҳаракатлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади.Аввалроқ, Украинада россиялик фуқаролар ва компанияларга қарши янги санкцияларни жорий қилиш таклиф қилинганди.25 ноябрь куни Қора денгизда Россия Федерал хавфсизлик хизмати Керч бўғозини сузиб ўтмоқчи бўлган учта Украина кемасини тўхтатди. 28 ноябрь куни Украина президенти Петр Порошенко мамлакатнинг 10 та ҳудудида 30 кунга ҳарбий ҳолат жорий этилишини тасдиқлади.
Изоҳ (0)