Ўзбекистонда жорий йил 25 сентябрдан 1 ноябргача пахта йиғим-теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича миллий мониторинг ўтказилди. Бу ҳақда Касаба уюшмалари федерацияси маълумотларига таяниб, «Podrobno.uz» маълум қилди.
Текширувлар давомида 39 та ҳолатда давлат идоралари, хўжалик субъэктлари, соғлиқни сақлаш муассасаларининг 3130 нафар ходими (жумладан, 309 нафар талаба) йиғим-теримга жалб этилгани қайд этилди.
Бу ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент (10), Жиззах (8) ва Андижон (6) вилоятларига тўғри келган.
Шунингдек, мавсумда тадбиркорлик субъэктларининг 81 нафар вакили қатнашган.
Мониторинг давомида пахта далаларида 18 ёшдан кичик 33 нафар бола аниқланди. Улардан энг кўпи Самарқанд вилоятида (16 нафар) кузатилган. Болалардан 21 нафари бевосита пахта тераётгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)