Дубай яқинидаги чўлда Севги кўли (Love Lakes) пайдо бўлди. Сув ҳавзаси иккита туташган юрак шаклида яратилган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Романтик жой ал-Қудра чўлида жойлашган. Сув ҳавзаси икки жойда кесишган иккита юракдан ташкил топган. Юракларнинг четлари сув билан тўлдирилган, марказда эса оролчалар қолдирилган. Унинг атрофида йўлакчалар қилинган ва дарахтлар экилган.
Кўлни Google Maps’да кўриш мумкин. Шунингдек, дарахтлар инглизчада севги (LOVE) сўзини ҳосил қилган.
Изоҳ (0)