• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хушнуд Худойбердиев: Тошкентда доимий прописка ўзига хос бизнесга айланди

    Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун доимий прописка Ўзбекистонда бир неча йиллардан буён долзарб муаммо бўлиб келмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев фикр юритган.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Илгари доимий прописка шунчаки тўсиқ ва тақиқ бўлган бўлса, эндиликда ўзига хос бизнесга айланган.

    Масалан, 2017 йил 19 июль куни «Тошкент республикаси»дан бўлмаган «ажнабий» Ўзбекистон фуқаролари учун янги қоида кучга кирди: энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан қимматроққа янги уй сотиб олганларга Тошкент пропискаси берилади. Ўша пайтда бу миқдор 374 миллион сўмни ташкил этар эди. Бу қарор қиммат уй-жой қурадиган тадбиркорларнинг лоббиси бўлмаган эди, ишонамиз.

    Ушбу қарорда ҳукумат нафақат элит тоифадаги тадбиркорлар, балки давлат бюджетини ҳам «унутиб қўймади». Яъни нотариуслар уй-жой олди-сотдисининг 5 фоизи миқдорида давлат божи ундира бошлади. Ўша пайтда бу 18 миллион 721 минг сўмни ташкил қиларди. Мўмай даромад, шундай эмасми?

    Яқинда қарорга ўзгариш киритилди. Хусусан, эндиликда «Тошкент республикаси»да доимий прописка олиш учун албатта ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаган уй олиш тартиби бекор қилинди. Бунинг учун қиймати қанча бўлишидан қатъи назар қурилганига 3 йил бўлмаган кўчмас мол-мулк сотиб олса кифоя.

    Аммо 5 фоизлик давлат божи сақлаб қолинди. Камига давлат божи ЭКИҲнинг 10 бараваридан кам бўлмасин, дея белгилашди.

    Бу нима дегани?

    Масалан, маълумотларга қараганда, Сирғали туманида қурилаётган 72 квадрат метр майдонга эга ёшлар уйи 272 миллион 862 минг сўмга баҳоланаётган экан. Келинг, худди шу уй учун давлат божи доимий пропискаси бор ва йўқлар учун қанчага айланишини ҳисоблаб кўрамиз.

    Давлат божи ставкалари бўйича, агар шу уйни доимий пропискага эга «Тошкент республикаси» фуқароси сотиб олса, давлатга 202 минг 730 сўм бож тўлайди.

    Худди шу уйни доимий пропискаси йўқ (балки Тошкентда 10 йилдан буён яшаётгандир, ким билсин) бошқа фуқаро (у Ўзбекистон фуқароси, лекин Тошкентники эмас) сотиб олса, давлатга 13 миллион 643 минг 100 сўм бож тўлайди.

    Ҳукумат битта уй учун ўзининг фуқароларига икки хил нархда бож белгилаяпти ва бу фарқ минг эмас, бир неча миллионларни ташкил этяпти. Ваҳоланки, иккиси ҳам тенг ҳуқуқли фуқаро, иккиси ҳам тенг солиқлар тўлайди, иккиси ҳам сайловда бир хил овозга эга, иккисининг ҳам бир хил паспорти бор.

    Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мабодо ўша сотиб олинган уйни 3 йил ичида бошқа шахсга сотиш зарурияти туғилиб қолса (иссиқ жон, ҳаёт бешафқат, кимгадир «срочно» пул керак бўлиши мумкин), унда бу ҳам икки хил баҳоланади.

    Доимий пропискага эга «оқсуяклар» ўз уйларини 3 йил ичида сотмоқчи бўлса, давлатга яна ўша ЭКИҲ 1 баравари, яъни 202 минг 730 сўм бож тўлайди.

    Лекин янги уй сотиб олиб, Тошкентда доимий пропискага эга чиққан Ўзбекистон фуқароси шу уйни 3 йил ичида бировга сотмоқчи бўлса, ЭКИҲнинг 400 баравари, яъни 81 миллион 92 минг сўм давлат божи тўлайди.

    Яна қайтараман, бу иккиси ҳам Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаролари. Улар иккиси ҳам охирги варағига «Ушбу паспорт эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир» деб ёзилган бир хил паспортга эга. Уларнинг асосий фарқи паспортининг 7-10 варағидаги штампларда, холос. Минг афсуски, мана шу биргина штамп туфайли фуқароларнинг бири иккинчисидан 400 баравар қадрсизроқ.

    Хуллас, шунақа гаплар. Айтганча, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форумлар ўтказилди. Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлашда эришган ютуқларини мақташяпти. Ютуқларимиз бардавом бўлсин.

    02.12.2018, 16:02   Изоҳ (0)   46919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада МИБ электр токини ноқонуний ишлатаётган фуқароларни аниқлади

    02.12.2018, 15:30

    Тошкентда бир-бири билан муштлашган бир гуруҳ қизларнинг шахси аниқланмоқда

    02.12.2018, 15:08

    Хоразмда бир кунда 5 нафар ҳоким алмашди

    02.12.2018, 14:55

    Тошкентда қариндошининг уйидан чиқиб бедарак йўқолган 8-синф ўқувчиси қидирилмоқда

    02.12.2018, 14:38

    Марғилонда МИБ 2 нафар фуқаронинг электр токидан сунъий қарздорлик муаммосини ҳал қилди

    02.12.2018, 13:47

    Шавкат Мирзиёев Лаос президентига қутлов йўллади

    02.12.2018, 13:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.