Германия канцлери Ангела Меркель Аргентинадаги G20 саммитига Iberia авиакомпаниясига қарашли рейс самолётида етиб борди. Бу ҳақда Tjournal хабар берди.
Германия ҳукумати раҳбари Мадридга йўл олди, у ердан эса Буэнос—Айресга парвоз қилди. Меркель билан Аргентинага молия вазири Олаф Шольц ҳам йўл олди. Самолёт бортида ҳукумат аъзоларининг пайдо бўлиши сезилмай қолмади. Фойдаланувчилар интернетга канцлернинг планшет ва телефон билан ўриндиқда ўтирган суратини жойлади.
Бундай қарорга у ҳукуматга қарашли Конрад Аденауэр лайнери Кёльнда техник носозлик сабабли мажбурий қўниш амалга оширганидан сўнг келди.
Ҳукумат лайнеридаги носозлик сабаб Меркель саммитнинг очилиш маросими ҳамда бир қатор учрашувларни ўтказиб юборди, аммо шундай бўлсада Аргентинага муваффақиятли етиб борди ҳамда мамлакат раҳбарларининг гуруҳ суратларига тушишга улгурди. Суратда у Путиннинг ёнида.
Изоҳ (0)