• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллий банки Булунғур филиали ходимлари банкнинг ёпилишидан нега норози?

    «Дарё» таҳририятига Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Булунғур филиалининг 26 нафар ишчи ходимлари томонидан мурожаат келиб тушди. Унда 1998 йилдан буён фаолият юритиб тумандаги тадбиркорлик субъектларни молиявий қўллаб-қувватлаш, туманда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш борасида қатор ишларни амалга ошириб келган банк фаолияти бугунги кунда тўхтатилаётганлигини билдирилган.

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев мазкур мурожаат асосида журналистик суриштирув ўтказиб, банкда юзага келган муаммоларни атрофлича ўрганди.

    Банкнинг ишчи ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида маълум бўлишича, 2006—2007 йилларда республикада энг наъмунали банклардан бири бўлган Миллий банкнинг Булунғур филиалида сўнгги 2 йил давомида 6 нафар раҳбар алмашган. Ҳар тўрт ойда янги банк раҳбарининг алмаштирилишида уларнинг банкдаги турли қинғирликлари сабаб бўлган. Ҳатто бу ерда ишлаган баъзи раҳбарлар устидан жиноят иши очилган бўлса, айримлари айни пайтда қидирувдалиги маълум бўлди.

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    «Банкда ишлаган собиқ раҳбарларнинг ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашгани, уни ривожлантириш ўрнига ўз манфаатини устун қўйиб, турли қинғирликларни амалга оширганлиги сабаб сўнгги икки йилда даромад пасайиб кетганди. Шу сабабли бугун биз фаолият юритаётган банк ёпилиш арафасида, — дейди банкнинг касса мудири Салима Жавдарова. — Собиқ раҳбарларнинг қилган ишига бугун бутун бошли банк ходимлари ишсиз қолиш арафасида. Бизга маълум вақт муддат беришини истаймиз. Қолаверса, банкни бошқаруви учун яхши раҳбар берилса қисқа фурсатда унинг фаолияти яна қайта тикланади».

    2018 йилнинг январь ойи ҳолати бўйича банк филиали ўтган йилни 2 017 200 180,21 сўм зарар билан якунлаган. Банкнинг бу даражада катта зарарга кириб қолишига филиалнинг собиқ бошқарувчиси А.Шодиев, бош ҳисобчи А.Жуманазаров ва уларга алоқадор шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан банкка етказилган зарар қопланиб, уларга нисбатан қонуний жазо тайинланган.

    «Ҳозирги кунда эҳтимолий йўқотишлар учун яратилган захира ҳисобига филиалимиз 724.9 миллион сўм зарар билан ишлаб келмоқда. Йилнинг охиригача суд жараёнидаги кредитларни 1021.46 миллион сўмдан 209.75 миллион сўмгача камайтириш имкониятига эгамиз. Муддати ўтган кредитларни тўлиқ сўндиришни ташкил этиб, йил охиригача 348.84 миллион сўм соф фойда билан якунлаш имкониятимиз бор», — дейди банк раҳбари Баҳодир Ражабов.

    Банк ходимларининг билдиришича, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Кенгашининг 2018 йил 2 апрелдаги 14-сонли ва Банк бошқарувининг жорий йил 3 февралдаги 14-сонли мажлиси баёни қарорлари, Банк бошқарувининг 2018 йил 30 июлдаги 155-сонли буйруғи ҳамда Миллий банкнинг 2018 йил 19 сентябрдаги ШР-16/38-сонли хати асосида филиал фаолиятини тугатиш белгиланган.

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    Афсуски, журналистик суриштирув жараёнида юқорида қайд этилган қарор ва буйруқларнинг мазмун-моҳияти билан танишишнинг иложи бўлмади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу ҳужжатлар филиалга тақдим қилинмаган экан. Филиал ходимларнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 20 сентябрь куни Миллий банк Кенгаши томонидан филиал банкрот деб эълон қилган. Бироқ, 9 ноябрда келиб банк тизимида янги технологияларни жорий этиш натижасида унинг фаолияти қисқартирилаётганлигини билдиришган.

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    Ўрганишлар жараёнида банк мижозлари билан ҳам суҳбатда бўлдик, «Булунғур автолюкс» хусусий корхонаси раҳбари Фозил Эржигитов, якка тартибдаги тадбиркор Дилшод Ўрозов, «Мусурмонқул Алиқулов» хусусий корхонаси раҳбари Бобомурод Алиқуловлар билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида, банкнинг хизмати, мижозларга бўлган муносабати ва яратилган имкониятлари ҳақида ижобий фикр билдириб, филиал фаолиятини давом эттириш лозимлигини айтиб ўтишди.

    «Иш фаолиятимиз давомида бир нечта банклар билан ишлаганмиз. Бироқ, улар билан ишлашда қатор муаммолар юзага келган. Миллий банки Булунғур филиали билан иш олиб боришимиз натижасида корхонамизнинг йиллик пул айланмасини 2 миллиард сўмга чиқариб олдик. Қолаверса икки бор кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятимизни янада кенгайтирдик. Тадбиркор учун вақт ва маблағ энг муҳим ҳисобланади. Тадбиркорларнинг вақт ва маблағини тежаб, мижозларга сифатли хизмат қилаётган банк фаолиятини тўхтатиш тизимдаги катта хатолардан бири бўлади», — дейди «Мусурмонқул Алиқулов» хусусий корхонаси бош ҳисобчиси Икром Жомонқулов.

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    Фото: «Дарё» / Фарҳод Норбўтаев

    Бугун банк ходимлари мазкур инқирозий ҳолатдан чиқиб кетиши учун астойидил ҳаракат қилмоқда. Миллий банк Булунғур филиали ходимлари муаммоли активларни ундириш билан бир қаторда соф фойда билан ишлаш учун имконият ва бошқа филиалга қўшиб юбормаслик учун иш ўрнини сақлаб қолишни исташмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовга мурожаат қилишган.

    Ўйлаймизки, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан мазкур ҳолат атрофлича ўрганилиб, бугун ватан равнақи учун меҳнат қилаётган банк ходимларига яна бир бор имконият яратиб беради деган умиддамиз.

    «Дарё» мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг фикрини кутиб қолади.

    30.11.2018, 12:15   Изоҳ (0)   16656
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Вақф» фонди 145 нафар талабанинг тўлов-шартнома пулларини тўлаб берди

    30.11.2018, 12:02

    Сурхондарё вилояти ҳокими Instagram’да рўйхатдан ўтди

    30.11.2018, 12:02

    Термизда йилига 50 минг дона телевизор ишлаб чиқарадиган корхона қурилмоқда

    30.11.2018, 11:48

    Давлат хавфсизлик хизмати афғонистонлик икки наркокурьерни героин партияси билан қўлга олди

    30.11.2018, 10:59

    Ўзбекистон Президентининг Беларусга расмий ташрифи 2019 йилда амалга ошиши мумкин

    30.11.2018, 10:03

    Uzbekistan Airways Москвага авиачипталар нархини пасайтирди

    30.11.2018, 09:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 1 июль куни ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 30 июн, 10:32

    АҚШда тимсоҳлар билан ўралган мигрантлар лагери қурилмоқда (видео)

    Дунё | 30 июн, 10:09

    UzChess Cup 2025. Ўзбекистонлик шахматчилар қанча пул ишлаб олди?

    Спорт | 30 июн, 09:55

    Сут, сода ва кола: машҳурлар терини парваришлашда фойдаланадиган ноодатий воситалар

    Аёллар саҳифаси | 30 июн, 09:54

    Исроил Ғазо шимолидан аҳолини эвакуация қилишга буйруқ берди

    Дунё | 30 июн, 09:34

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 40 фоизи пул жамғармаган — тадқиқот

    Ўзбекистон | 30 июн, 09:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Фламенго”дан устун келиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 30 июн, 09:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.