Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 ноябрь куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти, транспорт ва туризм инфратузилмаси, таълим ва маданият муассасалари билан танишиш режалаштирилган.
Давлат раҳбари Урганч халқаро аэропортидан Шовот туманига йўл олди.
Изоҳ (0)