Олмаотадаги караоке-барда фақат хорижликлар учун хизмат қўрсатадиган фоҳишалар қўлга олинди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Қўлга олиш чоғида бу ерда Жанубий Кореянинг 22 нафар фуқароси ва 18 нафар фоҳиша бўлгани аниқланди. Операцияда 4 давлат — Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирок этди.
Ушланганларнинг барчаси полиция департаментига келтирилди, интим-бизнес ташкилотчиларига нисбатан судгача бўлган текширув ўтказилмоқда. Уларга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Остона полиция департаменти мутасаддиларига кўра, шу кунларда 4 давлат ҳудудида бир вақтнинг ўзида одам савдоси, қўшмачилик жиноятларининг олдини олишга қаратилган «Стоп трафик» оператив-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Қўшни давлатлардан келган ходимлар Олмаота полициясининг бу борадаги тажрибасини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)