Чехия шарқидаги Намешт-Ославоу шаҳри ташқарисида жойлашган авиабаза яқинида Ми-24/35 вертолёти бир неча метр баландликдан қулаб тушди, деб ёзади «РИА Новости». Экипаж жабр кўрмади. Ҳодисани бош штабдагилар ҳам тасдиқлади.
Воқеага вертолёт мотори билан боғлиқ муаммолар сабабчи бўлган, оқибатда унга анча зарар етган.
Вертолётнинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш билан махсус тузилган комиссия шуғулланишни бошлади.
Изоҳ (0)