АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Аргентинадаги G20 саммитида бўлиб ўтиши кутилаётган учрашув Керч бўғозидаги вазият туфайли бекор қилиниши мумкинлигини айтди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Унинг таъкидлашича, яқин орада махсус хизматлар Россия ва Украина ҳарбий кемаларининг Қора денгиздаги тўқнашуви ҳақида унга «тўлиқ ҳисобот» тақдим этади.
«У жуда камма аҳамиятга эга бўлади. Эҳтимол, учрашув бекор қилиниши мумкин. Менга бундай тажовузкорлик ёқмайди. Мен бу тажовузкорликни умуман хоҳламайман», — деди Трамп.
Буэнос-Айресдаги G20 саммити 30 ноябрь—1 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Россия чегарачилари мамлакат ҳудудига ноқонуний кирган учта Украина кемасини тўхтатиб қолди. 15 нафар украиналик денгизчи икки ойга ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)