Тошкентдаги «Дамариқ» каналининг Олмазор тумани, «Тараққиёт» кўчасидан оқиб ўтувчи қисмида «Сой бўйи сайилгоҳи» дам олиш масканини барпо этиш лойиҳаси асосида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Дам олиш маскани барпо этилишига тамал тоши қўйилиши арафасида «Дамариқ» канали атрофида ноқонуний қурилмалар аниқланиб, 18 та турар ва 9 та нотурар жой объэкти бузилди, дарахтларга шакл берилди, канал атрофи ободонлаштирилди.
«Сой бўйи сайилгоҳи» дам олиш масканида жаҳоннинг турфа шаҳарлари рамзларига айланган Париж шаҳридаги Эйфель, Лондондаги Биг Бен, Бухорои шарифдаги Минораи Калон сингари дунёга донғи кетган обидалар қиёфасини акс эттирувчи бинолар ҳам бунёд этилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Наманган шаҳрида Эйфель минорасининг 19 метрли нусхаси ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)