Жорий йилнинг ноябрь ойида халқ SPO’си – инвесторлар томонидан Қўқон механика заводи акцияларини сотиб олиш учун аризалар қабули бошланади. Freedom Finance’ инвестицион компанияси асосчиси Тимур Турлов мамлакатнинг бу йўналишдаги имкониятлари ҳақида сўз юритди ва Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб кенг кўламдаги роад шоw бошланишини маълум қилди.
Ўзбекистон ҳукуматининг Қўқон механика заводи акцияларини биржага чиқариш борасидаги қарори корхоналарни хусусийлаштириш миллий стратегияси доирасида қабул қилинди. Оммавий таклиф ташаббускори «Ўзнефтгазмаш» АЖ, оммавий таклиф ташкилотчиси – Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, акцияларга эгалик қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар ташкилотчиси эса, жорий йилнинг сентябрь ойида «Тошкент» фонд биржаси билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаган Freedom Finance’ инвестицион компаниясидир.
Қўқон механика заводи – Ўзбекистон машинасозлик тармоғида пешқадамлик қилувчи ва «Ўзбекнефтгаз»нинг асосий етказиб берувчи ташкилотидир. Компания нефтгаз ва кимё соҳаси учун ускуналарни ўз ичига олган 50 турдан зиёд маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Қўқон механика заводининг асосий акциядори «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси қошидаги «Ўзнефтгазмаш» акционерлик жамиятидир. Иккиламчи жойлаштириш (SPO) доирасида заводнинг 2,2 млн акцияларини сотиш мўлжалланмоқда, бу, ўз навбатида, «Ўзнефтгазмаш» улушини 64,08% гача туширади ва бошқа акциядорлар улушини 35,92%га чиқаради. Акцияларни сотиш натижасида тушган маблағлар ишлаб чиқаришни янгилаш, кенгайтириш ва модернизация қилишга, ҳамда янги бозорларни ўзлаштиришга йўналтирилади.
«Охирги беш йил давомида Қўқон механика заводи даромадлари барқорор ўсиб бормоқда, 2017 йилда эса рекорд рақам – 84 млрд сўмга эришилди. 2017 йилда соф фойда 2016 йил билан солиштирганда 33%га ўсди, сўнги беш йил ичида дивидендлар миқдори 2,7 баробар ошди. Қўқон механика заводинининг Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Туркманистон бозорларига чиқиши сабабли акциялар курсининг ўсиши кутилмоқда. Бундан ташқари, маҳсулотлар хилма-хиллигини орттириш ва янги хизматларни ишга тушириш режалаштирилмоқда. Ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши инвесторларга доимий даромадни таъминлаб беришга имкон яратади», — деб таъкидлади, «Қўқон механика заводи» бошқаруви раиси Ш. Йўлдашев.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Қўқон механика заводи акциялари нархи 1,5 баробар ортиши мумкин. Янги бозорларга чиқиш ва ишлаб чиқариш линияларини модернизация қилиш ҳисобига компаниянинг даромадлари ошиши кутилмоқда.
«Фонд бозорининг жонланиши билан Ўзбекистон аҳолиси орасида инвестиция киритиш имкониятлари пайдо бўлди. АҚШ аҳолисининг 78%и ўз маблағларини банк ҳисоб рақамларида ёки омонат жамғармаларида эмас, балки акциялар қўринишида сақлайдилар. Кореяда бу кўрсаткич 30%ни ташкил этади, Ўзбекистонда эса атиги 1%.ни. Жорий йилда ўзбек инвесторлари «Кварц» заводи акциялари орқали даромад олдилар, завод акциялари нархи ярим йил ичида 64%га ошиб кетди. Қўқон механика заводи акциялари ҳам муносиб тарзда фойда келтирадиган таклифлардан биридир. Акциялар валюта курсининг ўсиши эвазига, ҳамда дивиденд шаклида даромад олиш мақсадида сотиб олиниши мумкин. 2013 йилдан эътиборан соф фойданинг 13%дан 15%гача бўлган миқдори дивиденд шаклида тўланмоқда, ва у 2017 йилда 1,3 млрд сўмни ташкил этди. Заводнинг асосий буюртмачилари «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси таркибига кирувчи ташкилотлар бўлганлиги сабабли, Қўқон механика заводи автоматик равишда ишончли ва барқарор ташкилот эканлиги намоён бўлади», — деди Freedom Finance инвестицион компанияси асосчиси ва эгаси Тимур Турлов.
Қўқон механика заводи акцияларини ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар, шунингдек чет эллик инвесторлар сотиб олишлари мумкин. Бунинг учун исталган инвестиция воситачисига мурожаат қилиш мумкин. Компания, ўз навбатида, инвестор учун «Тошкент» фонд биржасида ҳисоб рақамини очиб беради, молиявий ахборот билан таъминлайди ва кимошди савдосида иштирок этиш учун рухсатнома беради. МЧЖ ЧЭК орқали Қўқон механика заводи SPO’сида иштирок этиш учун буюртма берган жисмоний шахслар Chevrolet Malibu автомобилини ютиб олиш имконини қўлга қиритадилар. Буюртмаларни қабул қилиш 2018 йилнинг декабрига қадар давом этади.
Ўзбекистон фонд бозорининг инвестицион хусусиятлари тўғрисидаги батафсил маълумотни Freedom Finance маслаҳатчилари билан уюштириладиган учрашувлар чоғида олиш мумкин. Улар Road Show дастури доирасида Ўзбекистоннинг 7 та шаҳрига ташриф буюрадилар.
Маълумот учун:
«Қўқон механика заводи» АЖ акцияларини SPO орқали сотиш Вазирлар Маҳкамасининг «Фонд биржасида акцияларни оммавий жойлаштиришни ташкиллаштириш» ҳақидаги 10.05.2017 й., 268-сонли қарори орқали тасдиқланди. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 17.01.2017-й., ПФ-4933-сонли Фармонини бажариш мақсадида, шунингдек давлат мулки объектларини сотишга оид кенг халқаро тажрибани татбиқ этиш ва фонд бозорларига кенг оммани жалб қилиш мақсадларида қабул қилинган эди.
Freedom Finance ҳақида
Freedom Finance – хусусий инвесторларга Ўзбекистон, Қирғизистон, Украина, Қозоғистон, Россия, АҚШ ва Европа фонд бозорларига киришни таъминловчи Марказий Осиёнинг етакчи сармоявий брокери. Компания Россияда 36 та офис, Қозоғистонда 16 та ваколатхоналар, шунингдек Киев, Тошкент ва Бишкекда ўз шахсий офисларидан иборат тармоқни барпо этган. Компания мижозлар сони бўйича Қозоғистонда биринчи ўринни (49 мингдан ортиқ) ва Россияда 9-ўрин (24 мингдан ортиқ) ни эгаллаган. Россияда Freedom Finance худди шу номдаги банк (Freedom Finance банки, FFIN Bank), Freedom24 акцияларининг чакана интернет-магазини, шунингдек Nettrader компанияси ва Tradernet платформасига эгалик қилади.
Freedom Finance ўрта бизнес сегментидаги компаниялар учун фаол равишда инвестицион банкинг йўналишини ривожлантирмоқда. Freedom Finance Қозоғистонда «БАСТ» АЖ, «АЗМ» АЖ, «Остона банки» АЖ қимматли қоғозларининг жойлаштирилишини муваффақиятли равишда ташкиллаштирди.
Компания Freedom Holding Corp. халқаро холдинги таркибига киради. Холдинг компаниясининг акциялари АҚШнинг OTCQX Best Market рўйхатига олинган ва инвесторлар учун оммавий таклифда туради, акциялари FRHC тикери остида котировка қилинади. Холдинг фаолияти Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссия (SEC, АҚШ) томонидан мувофиқлаштирилади. Компаниялар гуруҳининг шахсий сармояси 109 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Мижозлар ҳисоб варақларидаги маблағ айланмаси - 14 млрд АҚШ доллари, мижозлар активлари миқдори 900 млн. АҚШ долларидан ортиқ, мижоз ҳисоб варақлари сони 100 мингдан ортиқ. Бозорда 2008 йилдан буён фаолият юритади.
Freedom Holding Corp.нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси МЧЖ шаклидаги Freedom Finance чет эл корхонасидир. Филиаллар тармоғи Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қарши ва Нукус шаҳарларини қамраб олган. Freedom Finance стратеглари томонидан ишлаб чиқилган дастурлар, иштирокчиларга йирик миллий корхоналар шерикларига айланишлари мақсадида ўз активларини молиявий жиҳатдан тўғри бошқаришга ёрдам беради. Компания барча хоҳловчилар иштирок эта оладиган ўқув дастурларини мунтазам равишда ташкиллаштириб келади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)