Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги хонадонларнинг бирида 22 ноябрь куни ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, С.Ш. исмли аёл уйида исиниш мақсадида тезак ёқиб, ухлаб қолган.
«Оқибатида ундан сизиб чиққан ис газидан ўзи, бир ёшли ўғли ҳамда овсини заҳарланиб, касалхонага ётқизилган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)