Парижда полиция иккинчи ҳафтадирки бензин нархи ошишига қарши оммавий норозилик намойиши ўтказаётган сариқ нур қайтаргичли нимча кийиб олганларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув отувчи машиналардан фойдаланди.
Тўқнашувлар Елисей майдонларида юз берган, бу ерда полиция томонидан намойишчилар ҳукумат биноларига кириб боришига йўл қўймаслик мақсадида тўсиқлар ўрнатилган эди. Ўтган шанба бўлган намойишларда 280 минг киши қатнашган эди.
Изоҳ (0)