Покистонда Хитой элчихонаси биносига номаълум шахслар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида икки нафар полициячи ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Ҳужум Покистоннинг энг йирик шаҳарларидан бири Карачида юз берди.
Уч нафар номаълум шахс Хитой дипломатик миссияси олдида қўлбола гранатани портлатган ҳамда отишма уюштирган.
Консулхона хавфсизлик хизмати ҳужум қилган шахсларга жавобан ўқ узган. Ҳодиса жойига тезкор хизматлар етиб келган.
Armed men attacked the well-guarded Chinese consulate in Karachi - it's a well-guarded location with streets around it barricaded - they are trying to break into the Consulate - heavy gunfire reported pic.twitter.com/MtqmDr4vfu
— omar r quraishi (@omar_quraishi) November 23, 2018
Изоҳ (0)