Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида Шон Уэйн исмли эркак велосипедда бошига кириб кетган пичоқ билан шифокор қабулига келди. Унга ўғрилар дуч келган ва оқибатда шундай жароҳат олган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Уэйн велосипедда ишга кетаётган вақтда унга икки нафар жиноятчи ҳужум қилган. Улардан бири 34 ёшли Уэйннинг бошига пичоқ билан зарба берган ва ўғрилар жароҳатланган кишидан велосипедни олиб қўчишга уринган.
Эркак безорилардан қутулиб қолишга ва қарийб бир километр узоқликдаги поликлиникага велосипедда мустақил келишга муваффақ бўлган.
Поликлиника ходимлари эркакнинг хотиржам ва хушмуомала бўлганини, ўзлари эса кўрган нарсадан ҳайратда қолганини айтган. Шифокорлардан бири ўз машинасида беморни касалхонага олиб броган, ва у ерда эркак зудлик билан операция қилинган.
Изоҳ (0)