Украина Олий Радаси мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини олдиндан қўллаб-қувватлади, деб ёзади Meduza.
Қонун лойиҳаси Конституцияга «украин халқининг европача тенглиги» таърифини киритишни, шунингдек, Олий Рада ваколатларига Украинанинг Евроиттифоқ ва НАТОга қўшилиши сиёсатини амалга оширишни киритишни таклиф қилади.
22 ноябрь куни бўлиб ўтган Олий Рада мажлисида қонун лойиҳасини 311 депутат қўллаб-қувватлади. Аммо уни Рада 2019 йил февралида бошланадиган навбатдаги сессиядагина якуний қўллаб-қувватлаши мумкин. Бунинг учун камида 300 депутат овози керак бўлади.
Изоҳ (0)