Финляндия Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига қурол экспортини тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Финляндия ҳукумати қурол экспорти масаласини кўриб чиққан ва айни пайтдаги вазият Саудия Арабистони ёки БААга қурол экспорт қилиш учун асос йўқ, деб қарор қилган.
Қайд этилишича, Финляндия қурол экспорти бўйича қарорлар қабул қилганда Европа Иттифоқининг мезонларига қатъий амал қилади ва мамлакатда инсон ҳуқуқларига амал қилишига эътибор қаратади.
Ўтган йили Финляндия Саудия Арабистонига 106,4 миллион евролик қурол сотган.
Изоҳ (0)