Эдинбурглик фотосуратчи Иарлаф Флинн бир лаҳзага улкан типратикан шаклида йиғилган 60 мингга яқин чуғурчиқлар галасини суратга олди, деб ёзади Meduza.
Флинн қушларни Шотландиянинг Гретна шаҳри яқинида кадрга муҳрлаган. Бу ерга у чуғурчиқларнинг осмондаги ўзига хос «рақслари»ни кузатиш учун ўн йилдан буён келиб-кетади. Ўтган йиллар давомида у юзлаб омадли суратларни олган, аммо бу сурат, Флиннинг сўзларига кўра, «ҳар миллионтада битта учрайди».
Таъкидланишича, чуғурчиқлар йиртқичларни қўрқитиш учун йирик галаларга бирлашади. Бошқа бир версияга кўра эса, қушлар уларга атрофдаги ҳамма нарсани кўриш имконини берувчи ҳолатга ўтиш учун интилади.
A murmuration of starlings near Gretna Green in Dumfriesshire Photograph: Owen Humphreys/PA pic.twitter.com/j8azC6ymgC
— The National (@ScotNational) November 14, 2018
https://twitter.com/ViewsofaWrinkly/status/1065353835089207297
https://twitter.com/ODulainne/status/1062988072885932033
Изоҳ (0)