Тошкент метросининг барча бекатларида ички ишлар ходимлари томонидан хизмат вазифасининг бажарилиши ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаши ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирда уч бекатда метрополитен ИИБ ходимлари юқори постлардан бевосита турникетларнинг олдидаги кўздан кечириш ҳудудлари ва платформаларга ўтказилди.
Шунингдек, ер ости ўтиш йўлидан фойдаланмоқчи бўлган кишилар эмас, фақат метро йўловчилари текширувдан ўтади.
Мазкур тартиб босқичма-босқич Тошкент метросининг бошқа бекатларида ҳам жорий этилади.
Изоҳ (0)