Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири автомобилда унутиб қолдирилган ҳамёнини қайтариб берган таксичи ҳақида гапириб берди, деб ёзади Sputnik.
Йигит кечки пайт дўкондан уйига таксида қайтган, хонадонига кирганидан кейин бир соат вақт ўтиб, эшигини такси ҳайдовчиси тақиллатиб, машинада қолдириб кетилган буюмларини берган. «Хайрият, нарсаларингиз орасида паспортингиз бор экан, акс ҳолда сизни топа олмасдим», — деган ҳайдовчи.
Муаллиф ишдан чарчаб келган ҳолатда бўлгани учун бундай савоб ишдан тили калимага келмай қолганини, таксичига миннатдорлик билдиришни ҳам унутиб, эшикни ёпганини ёзган. Аммо бир неча дақиқадан сўнг ўзига келиб, уйдан югуриб чиққан ва инсофли ҳайдовчига миннатдорчилик изҳор қилган.
Изоҳ (0)